JAMOATCHILIK FIKRI PORTALI Жамоат фикри портали
Lock

Портал ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларини бажариш устидан назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек уларни амалга ошириш бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрда «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш тўғрисида»ги ПҚ-3962-сонли Қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларини бажариш бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш мақсадида “Jamoatfikri.uz” веб-портали ишга туширилган.

“Jamoatfikri.uz” веб-портали фуқаролар, сенаторлар, депутатлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларини бажариш устидан назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек уларни амалга ошириш бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш учун яратилган. Ушбу Порталда сизга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган топшириқлар ижроси бажарилиши юзасидан шарҳ қолдириш, овоз бериш орқали топшириқ бажарилиши сифатини баҳолаш, топшириқ амалда бажарилганлигини исботловчи файлларни юклаш ва бошқа имкониятлар тақдим этилади.

“Jamoatfikri.uz” веб-портали вазифалари:

  • - жамоат назорати субъектлари томонидан топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш механизми билан таъминлаш;
  • - ижро интизомини мустаҳкамлаш;
  • - топшириқларни бажариш ҳолатини онлайн кузатиш имконияти билан таъминлаш;
  • - топшириқларни бажаришда масъулиятсизлик ва расмиятчилик фактлари сонини камайтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.

Ушбу веб-портал “Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган.

Диққат! Портал тест ҳолатида ишламоқда!