JAMOATCHILIK FIKRI PORTALI Жамоат фикри портали
Lock
1-босқич
Умумий маълумотлар
 
Жамоатчилик назорати субъектлари

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, сенаторлар, депутатлар, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари.

Жамоатчилик назорати

Жамоатчилик назорати субъектлари давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг томонидан топшириқларни бажарилишини назорат қилиш мақсадида амалга ошириладиган фаолият.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларини бажариш бўйича жамоатчилик назорати жамоатчилик назорати субъектлари томонидан амалга оширилади. Жамоатчилик назорати ҳуқуқи ихтиёрий равишда амалга оширилади. Жамоатчилик назоратида иштирок этишга ҳеч ким мажбур этилмайди.

Порталда рўйхатдан ўтиш

“Jamoatfikri.uz” веб-порталидан фойдаланиш учун жамоатчилик назорати субъектлари дастлаб Ягона идентификация тизимидаги (id.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтишлари керак, сўнгра порталда мавжуд бўлган топшириқлар ижроси юзасидан ўзларининг изоҳларини қолдиришлари мумкин.

Фойдаланувчининг мавқеини танлаш

Жамоатчилик назорати субъектлари топшириқлар ижроси юзасидан тегишли бандларига изоҳларини “Jamoatfikri.uz” веб-порталида қолдираётганларида ўзларининг ижтимоий мавқеиларини танлашлари керак бўлади (аҳоли, сенаторлар, депутатлар, тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари).

 
2-босқич
Топшириқларни порталга жойлаш ва уларнинг ижроси бўйича изоҳ қолдириш тартиби
 
Веб-порталга топшириқни жойлаш

Модератор “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида (кейинги ўринларда — “Ijro.gov.uz” тизими) орқали топшириқларнинг тегишли бандларини, ижрочиси ва қайси соҳага тегишли эканлигини белгилайди, ва ўз навбатида бу маълумотлар “Jamoatfikri.uz” веб-порталида акс этади.

Изоҳ қолдириш

Веб-порталда акс этган (жойлаштирилган) топшириқлар ижроси бўйича жамоатчилик назорати субъектлари ўз изоҳ ва мулоҳазаларини қолдиришади (фото, видео юклаш имконияти билан).

Изоҳларни кўриб чиқиш

Изоҳлар ҳақида хабарнома ушбу топшириқларга жавоб берадиган давлат органларининг шахсий кабинетига юборилади. Жамоатчилик назорати субъектларини томонидан юборилган изоҳлар асосли жавоб билан таъминлайдиган тегишли давлат органлари томонидан кўриб чиқилади.
Жамоатчилик назорати субъектларининг изоҳлари масъул давлат органлари томонидан бир иш кунида кўриб чиқилиши керак.

Экспертиза

Модератор жамоавий назорат субъектларининг изоҳларини ўрнатилган тартибга мослигини экспертиза қилади.
Жамоат назорати ҳуқуқини амалга оширишда:    
- топшириқ мавзусига мос келмайдиган маълумотларни эълон қилиш;    
- муҳокама этилаётган муаммонинг асл моҳиятини очиб бермайдиган маълумотларни эълон қилиш;    
- норматив бўлмаган лексикадан фойдаланиш;    
- оммавий аҳлоқ коидаларига зид маълумотларни чоп этиш;    
- фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини, обрўсига путур етказадиган ахборотни эълон қилиш;    
- муаллифлик ҳамда тегишли ҳуқуқларнини бузадиган ахборотни эълон қилиш;    
- миллатчилик, ирқчилик, этник ва диний низоларни татбиқ этувчи маълумотларни эълон қилиш.    
- манфаатларни илгари суриш.    
- амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунларни зид келадиган ахборотни эълон қилиш.    

 
 
3-босқич
Натижа
 

Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан берилган изоҳлар асосида масъул давлат органлари томонидан топшириқларини бажарганлик ёки бажармаганлик модератор томонидан ўрганилади. Топшириқлар қониқарсиз бажарилган тақдирда модератор “Ijro.gov.uz” тизимида топшириқни қайта ижро учун очади. «Ijro.gov.uz».

 
Диққат! Портал тест ҳолатида ишламоқда!