JAMOATCHILIK FIKRI PORTALI Жамоат фикри портали
Lock
20 Ўзбекистон Республикаси Конституциясини мактаб ўқувчилари орасида оммалаштиришга қаратилган қизиқарли нашрлар, медиа-дарслар тайёрлаш ва нашр қилиш.
Ижрочи органлар:

Ижрочи орган жавоби:

31.03.2018 14:32 Ушбу банд ижроси бўйича Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 22 июндаги "Таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги 204-сонли буйруғи қабул қилинди. Шунингдек, халқ таълими тизимида кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича вазирликнинг чора-тадбирлар режаси” (№01-98, 07.07.2017й.) тасдиқланиб, ижрога йўналтирилди. Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази ва Республика таълим маркази ҳамда бошқа таълим муассасалар билан ҳамкорликда ҳуқуқ, миллий истиқлол ғояси ва ёшларнинг хуқуқий маданиятини янада ривожлантиришга оид бир қанча электрон ахборот таълим ресурслари яратилди. Жумладан, “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари”, “Ҳуқуқбузарлик ҳамда хуқуқий жавобгарлик”, “Конституциявий ҳуқуқ” асослари, “Ўзбекистон давлат ва ҳуқуқ асослари”мавзусидаги таълим ресурслари яратилган бўлиб, жорий йилнинг август ойида Халқ таълими вазирлигининг www.eduportal.uz ахборот-таълим порталига жойлаштирилди. Бундан ташқари Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази ва Республика таълим маркази ҳамкорлигида жорий йилнинг 25 октябрь куни Тошкент шаҳрининг 235-, 101-умумталим мактаблари ўқитувчилари Ш.Икрамова, М.Андаева ҳамда Тошкент давлат педагогика университети катта ўқитувчиси Н.Саидалихаджаевалар томонидан “Конституция – бахтимиз пойдевори” мавзусида аудио видеоролик тасвирга олинди. “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллиги тўғрисида”ги, “Ҳуқуқшунослик” дарслиги асосида олинган “Мустақиллик бу - ҳуқуқдир” ҳамда бола ҳуқуқлари тўғрисидаги лавҳалар Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “ZiyoNET” ахборот порталининг “Кутубхона” бўлимига жойлаштирилди.
Ҳужжатга изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш (Сиз рўйхатдан ўтмагансиз)
Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали ингиз лозим

Муддати: 29.09.2017

Соҳа: Таълим

Изоҳлар сони: 0

"Маъқулланган" лар сони: 1

"Маъқулланмаган" лар сони: 1

Ижрочи органлар: 1

Улашиш

Диққат! Портал тест ҳолатида ишламоқда!